1

ЕТТБ корзинка.уз супермаркетлар тармоғига 40 миллион долларгача сармоя киритадиган бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 21.11.2019, 21:31
ЕТТБ корзинка.уз супермаркетлар тармоғига 40 миллион долларгача сармоя киритадиган бўлди

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) корзинка.уз супермаркетлар тармоғи (“Англесей Фоод” МЧЖ ХК) акциядорлик капиталига тўғридан-тўғри хорижий сармоялар шаклида 40 миллион долларгача киритади.

Сармоя тармоқнинг айни пайтдаги мавжуд 50 та супермаркетлари сонини 2025-йилга келиб 140 тагача етказиш, шунингдек, амалиёт самарадорлиги ва корпоратив бошқарув стандартларини халқаро стандартлар даражасига кўтаришга йўналтирилади.

корзинка.уз супермаркетлар тармоғи барча зарурий жараёнлар, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) аудити, экологик ва ижтимоий экспертизадан (ЭСДД) ўтган. Мазкур экспертиза ЕТТБ ва миллий қонунчиликнинг юқори стандартларига кўра компаниянинг атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, хавфсизликка (ЭҲСС) таъсири бошқарув тизимининг талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

Банк билан ҳамкорлик нафақат сармоялар, балки ЕТТБ таъсисчиларининг махсус жамгʻармаси томонидан молиялаштириладиган бир қатор муҳим техник кооперация лойиҳалари билан бирга юритилади.

корзинка.уз супермаркетлар тармогʻининг кенгайиши замонавий чакана савдо маданияти, кенг турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, ҳамёнбоп нархлар ҳисобига нафақат пойтахтда, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.

 

корзинка.уз супермаркетлар тармоғи 1996-йилда таъсис этилган бўлиб, “Англесей Фоод” компанияси таркибига киради. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудидаги 50 та корзинка.уз ва корзинка.уз ДИСКОНТ супермаркетлари тармоқ ичидан ўрин олган. Тармоқнинг ривожланиши натижасида 2016-йилдан буён 33 та янги супермаркет очилган.

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЙТТБ) 1991-йилда ташкил топган.

Банкнинг асосий вазифаси очиқ бозор иқтисодиётига ўтиш, шунингдек, хусусий ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган лойиҳаларга сармоя киритиш орқали Марказий ва Шарқий Европада янги даврни қуришдан иборат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1