1

Жанубий Корея олимлари 15 дақиқада сунъий олмос яратишди

ДУНЁ 25.04.2024, 23:31
Теглар: Жанубий Корея, сунъий олмос
Жанубий Корея олимлари 15 дақиқада сунъий олмос яратишди

Жанубий Корея олимлари сунъий олмосни бир неча дақиқада ўстиришга ёрдам берадиган техникани ишлаб чиқди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

Янги усул суюқ металларни аралаштиришга асосланган. Аралашма никель, галлий, темир ва кремнийни ўз ичига олган.

Жараён 1025 даража Цельсийгача иситишни талаб қилди. Графит ичидаги махсус вакуум тизими металларни метан ва водород аралашмасига таъсир қилиш орқали уларни тез иситиш ва совитиш имконини берди.

Бундай шароитда метандан углерод атомлари эриган металлга кириб, олмос учун асос яратди. Атиги 15 дақиқадан сўнг, майда кристалл заррачалар сирт остидаги суюқ металлдан пайдо бўлди.

Синтетик олмослар турли хил саноат жараёнларида, электроникада ва ҳатто квант компьютерларида кенг қўлланилади. Олимларнинг қайд этишича, янги техника уларни ишлаб чиқаришни анча тез ва осонлаштиради.

Шарҳлар

Жанубий Корея президентининг қайнонаси ҳибсга олинди

22.07.2023, 12:16

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёлнинг қайнонасини банк ҳисобидаги қолдиқ ҳужжатини қалбакилаштиргани учун ҳибсга олди, деб хабар берди Yonhap ахборот агентлиги. Давлат раҳбарининг...
КХДР ядро синовларига тайёр – Жанубий Корея разведкаси

19.05.2022, 15:14

КХДР янги ядро синовларига тайёргарликни якунлади. Бу ҳақда Zamon.uz сайти хабар бермоқда.“Шимолий Кореядаги коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамай, ракета синовларига тайёргарлик кузатилмоқда. Ядро синовларига тайёргарлик...
Жанубий Кореяга келган сайёҳлар жамоат транспоридан фойдаланиши тақиқланди

14.01.2022, 20:36

Жанубий Кореяда коронавируснинг янги "омикрон" штамми билан боғлиқ ҳолатлар кескин ортмоқда. Ҳукумат эса карантин чораларини кучайтириш мақсадида мамлакатга келган сайёғлар учун жамоат транспортидан фойдаланишни тақиқлади....
Жанубий Кореяда “омикрон” штамми билан боғлиқ дастлабки ўлим қайд этилди

03.01.2022, 17:51

Жанубий Кореяда коронавируснинг "омикрон" штамми билан боғлиқ ҳолат кўпайди. Бу ҳақда Ryonxap нашри хабар берди.Агентлик берган маълумотларга кўра, янги штамми юқтирган икки бемор вафот этди.Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1