1

Давлат гранти асосида талабалар қабули бекор қилинадими?

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 18:15
Давлат гранти асосида талабалар қабули бекор қилинадими?

Бироз аввал “Олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш истиқболлари” мавзусида соҳа мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.

ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА ТАЛАБАЛАР ҚАБУЛИ БЕКОР ҚИЛИНАДИМИ?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати маълумот беришича, мустақил молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасаларида давлат гранти ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш ўзгаришларсиз давом этади. Бу эса қабул квоталарини нафақат сақлаб қолиши, балки уларни ошириш имконини беради. Мисол учун, 2020 йилдан ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМлар қарийб 17 минг нафар талабани ўқишга қабул қилиши кутилмоқда, бу эса 2019 йилдаги кўрсаткичдан 20 фоизга кўп дегани. Ўзини ўзи молиялаштириш тизимининг жорий этилиши олий таълим соҳасининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва бюджет маблағларининг ажратилишини камайтирмайди, аксинча, Ҳукумат иқтисодиёт тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлашда инвестор бўлиб қолади. Таҳлилларга кўра, 2020 йилда републикадаги ОТМларини молиялаштиришга 7 трлн. сўмдан ортиқ (2019 йилга нисбатан 50,5 фоизга кўп) маблағ ажратилиши прогноз қилинди.

КОНТРАКТ МИҚДОРЛАРИ ОШАР ЭКАНДА?

Ғанишер РАҲИМОВ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори:

– Бундай хулосага келиш унчалик тўғри эмас. Сабаби жаҳон тажрибасидан оладиган бўлсак, ҳудди шундай тизимда фаолият олиб борувчи хорижий ОТМларда тўлов-контракт орқали таҳсил олувчи талабалар 40 фоизнигина ташкил қилади. Қолган даромадларни эса ОТМлар инновация, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардан олади. Демак, мазкур тизим орқали ОТМлар билим салоҳияти кучли талабаларни қамраб олишдан манфаатдор бўлади ва иқтидорли талабаларга маълум миқдорда ижтимоий кўмак кўрсатиши, ҳаттоки бепул ўқитиши ҳам мумкин бўлади. Чунки бу каби талабалар келажакда илмий ишлар қилиб, университетга маблағ олиб келадиган мутахассисга айланади. Контракт тўловларини оширишдан бизга манфаат йўқ, бу ечим бўлолмайди. Эркинлик берилди дегани – контрактни мустақил белгилайди дегани эмас. Бу тегишли вазирликлар томонидан назорат қилиб борилади. Асосий мақсад иқтидорли ёшларни танлаб олиб, улар билан ҳамкорликда ишлаб, мана шу йўл билан молиялаштиришни амалга ошириш мумкин бўлади. 

Яна қўшимча маълумотлар учун сайтимизни кузатинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1