1

Тошкент вилоятида коронавирус сабаб 16,3 млрд сўмдан ортиқ солиқларни тўлаш муддати кечиктирилди

ИҚТИСОДИЁТ 13.04.2020, 15:29
Тошкент вилоятида коронавирус сабаб 16,3 млрд сўмдан ортиқ солиқларни тўлаш муддати кечиктирилди

Ўзбекистон Президентининг 19 мартдаги  Фармони талаблари ҳамда  тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлар асосида умумий ҳисобда 109 та тадбиркорлик субъектларининг 16,3 млрд.сўмлик солиқ тўловларини кечиктириш бўйича имтиёзлар яратиб берилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси хабар бермоқда. 

 Шундан:

  • 67 та саноат корхоналарига – 12,1 млрд.сўмлик;

 

  • 5 та қурилиш корхоналарига – 0,2 млрд.сўмлик;  

 

  • 18 та хизмат кўрсатиш соҳасига – 1,5 млрд.сўмлик;

 

  • 19 та бошқа корхоналарга – 2,5 млрд.сўмлик имтиёзлар яратилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1