1

Киритилган чеклов чоралари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдими?

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 17:35
Киритилган чеклов чоралари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдими?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов  қуйидагича жавоб берди:

Чеклов чоралари фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини поймол этмайди ва қонунчилигимиз ва республиканинг умумқабул қилинган мажбуриятларига мос келади.

  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда (эътибор қилинг) бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги белгиланган. Яъни, шахсий ҳуқуқларни амалга ошириш бошқаларнинг ҳуқуқи олдида мутлақ бўлиши мумкин эмас.

 

  • Аҳоли ва автотранспорт ҳаракатланишига ўрнатилган чеклашларнинг ҳуқуқий асосини эса “Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуни ташкил этади. Ушбу қонуннинг 3-моддасида карантин чоралари сифатида одамлар, товарлар ва автомобилларнинг ҳаракатланиши чекланиши мумкинлиги тўғридан-тўғри кўрсатилган.

 

  • Ушбу қонуннинг 31-моддасида юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда тегишли ҳудудларда ёки объектларда белгиланган тартибда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилиши мумкинлиги белгиланган.

 

  • Ушбу чеклашлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига ҳам зид эмас. Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 12-моддаси биноан эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳолининг саломатлиги ёки ахлоқини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган қонунда кўзда тутилган чекловлар киритишга рухсат этилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1