“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-162-сон, 19.04.2024 й) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари (давлат иштирокидаги корхоналар) биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланди.
️Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:
Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати;
Маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган корхоналар рўйхати.
Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказиш жараёнида: