1

Сурункали чарчоқ инсонни вирус олдида ожиз қилади. Ундан қандай қутуламиз?

САЛОМАТЛИК 26.07.2020, 22:48
Сурункали чарчоқ инсонни вирус олдида ожиз қилади. Ундан қандай қутуламиз?

Келинг деярли барчамизни безовта қилаётган муаммо тўғрисида гаплашамиз. Бу сурункали чарчоқ синдроми. Бу ҳолат организмни вирус ва бошқа инфекциялар олдида ҳимоясиз қилиб қўяди.

Бу синдром узоқ давом этган чарчоқ билан характерланиб, дам олгач ҳам ўтиб кетмайди. Бу синдромнинг ривожланиши вегетатив нерв марказлари неврози, яъни жараёнларни тормозловчи фаолият сусайиши билан боғлиқ. 

Жисмоний фаолиятнинг камлиги ва эмоционал-интеллектуал зўриқишнинг кўплиги бу ҳолатга олиб келувчи ҳавф омилдир. Катта шаҳарларда яшовчилар, тадбиркорлар, иш фаолияти учун юқори жавобгар кишилар (тиббиёт ходимлари, авиадиспетчерлар, темир йўл транспорти операторлари ва б.) ҳавф гуруҳига киради. Ноқулай санитар-экологик ҳолат, сурункали касалликларга олиб келувчи омил саналади. Хуруж даврида апатия, депрессия, агрессия, сабабсиз айблаш ҳисси, қисман амнезия каби белгилар бўлади.

Сурункали чарчоқ синдромининг белгилари кўп бўлиб, турли хил кўринишда бўлади. Асосан қуйидаги белгилар билан кечади:

-  тўлиқ тунги уйқудан сўнг дам олмаганлик ҳисси;

-  сабабсиз тез-тез бош оғриқлари;

-  кундузги вақтларда уйқучанлик;

-  ҳатто жисмоний зўриқишдан сўнг ҳам тезда уҳлай олмаслик;

-  мотивациянинг йўқлиги;

-  сабабсиз кайфиятнинг ёмонлиги;

-  инфекцион касалликлар билан кўп оғриш;

-  аллергик реакциялар;

-  хотиранинг сусайиши, диққатнинг пасайиши;

-  фарингит;

-  бўйин ва қўлтиқ ости лимфалари яллиғланиши;

-  тушунарсиз мушак оғриқлари;

Юқоридаги белгилар бошқа касалликларда ҳам учраши мумкин. 6 ойдан узоқ давом этган чарчоқ ва юқоридаги белгиларнинг 4 тадан ортиқ бирга бўлишини сурункали чарчоқ синдроми деб баҳолаш мумкин.

Касаллик сабаблари аниқламаган. Витаминлар, микроэлементлар етишмовчилиги, овқатга нисбатан аллергия борлиги, ортиқча жисмоний ва руҳий зўриқиш, вирусли инфекциялар сабаб бўлади, деган фикрлар бор. Бугунги кунда вирусли ва бактериал юқумли касалликлар кўпроқ сабаб бўлиши аниқланган. Бу қарашга кўра касаллика Эпштейн-Барр вируси, цитомегаловирус, 6 та тип герпес вируси, Коксаки вируси, С гепатит вируси, энтеровируслар ва ретровируслар сабаб бўлади. Сурункали чарчоқ синдроми одатда грипп каби касалликлардан сўнг бошланади.

Текширувларда касаллик вақтида иммунитет пасайиши аниқланган.

Шунингдек, сут кислотаси ошиши, тўқималарга кислород бориши бузилиши, ҳужайралар митохондриялари камлиги ва фаолияти сустлиги кабилар ҳам сабаб бўлади, деган фикрлар бор.

Сурункали чарчоқ ва мушаклардаги оғриқлар ҳужайраларда моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқлиги тўғрисида фикр юритишга асос бўлади. Бундай синдромга эга беморлар қонида L-карнитин миқдори камлиги бу фикрга асос бўлади.  

Айрим олимлар ҳолатга ичак микрофлораси бузилиши ҳам сабаб бўлади, деган фикрларни илгари суради. Колумбия университетининг маълумотига кўра сурункали чарчоқ синдроми билан оғриган беморларнинг 90 фоизида таъсирланган ичак синдроми мавжуд бўлган. 80 фоиз беморларда эса ичак флорасининг таркиби ўзгарган.

Даволаш дам олиш ва жисмоний фаолиятни мейёрлаштириш, зўриқтириш-парҳез терапия, даволаш жисмоний тарбия билан биргаликдаги умумий ва маҳаллий уқалаш, аутоген машқ ва психотерапия, бошқа тинчлантирувчи муолажалар ва кислород етишмовчилигини келтириб чиқарадиган касалликларни даволашдан иборат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1