Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, кеча 4 январь куни соат 19:30да Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ҳудуднинг Боғот шаҳарчаси “Ҳуррият” маҳалласида яшайдиган 1989 йилда туғилган Э.Ж.нинг оила аъзолари олиб келинган. Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилди.
Ёш оила хонадон соҳиби Э. Ж. ва унинг турмуш ўртоғи П.Д. 1989 йилда туғилган. Уларнинг қизи Б.Ч. 2011 йилда, ўғли Б.Б. 2013 йилда туғилган. Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганда П.Д. ҳамда унинг қизи Б.Ч. да биологик ўлим аниқланган.
Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б. да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган.
Эслатиб ўтамиз:
2020 йил 6 ноябрь куни Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишди.
30 октябрь куни Навоийда коллеж ўқувчиси бўлган ака-ука уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Шунингдек, октябрь ойида никоҳ тўйига икки кунгина бўлган ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бир неча кун аввал эса Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда эса бир оила ис газидан заҳарланди.
25 ноябр куни Сирдарёда аёл ва унинг 3 фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган. 9 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида 6 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этган. 13 декабрда Навоий вилоятида 13 ёшли қиз ҳам ис гази қурбони бўлди. Бир неча кун аввал эса Жиззахда 19 ёшли йигит ис газидан заҳарлани вафот этгани хабар қилинган эди.
Мавзуга доир:
2020 йилда ис газидан қанча фуқаро вафот этгани маълум қилинди






