1

“Кунига 5600 сўм пул топган фуқаро камбағал эмас”. Обид Ҳакимов нега ундай деганига изоҳ берди

ИҚТИСОДИЁТ 05.11.2020, 14:14
“Кунига 5600 сўм пул топган фуқаро камбағал эмас”. Обид Ҳакимов нега ундай деганига изоҳ берди

Куни кеча “Ўзбекистонда кунига 5600 сўм пул топган фуқаро камбағал эмас” деб барчани бирдек ғазабини келтирган иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов АОКА мажлислар залида ташкил этилган матбуот анжуманида нега ундай деганига изоҳ берди. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири маълум қилди.

“2020 йилда Жаҳон банки билан биз 2011 йилдан буён тўлов қобилияти таърифи бўйича бўлган суммани ҳисоблаб чиққанимизда ҳам шу сумма чиққан.

Энди мен 5600 сўм деганим, айрим коэффициент бўйича 6 000 5 500 атрофида бу сумма туради. Унча ҳам катта фарқ қилмайди. Битта нарсани айтиб ўтишим керак, бу глобал камбағаллик кўрсаткичи. Бу Ўзбекистонга амал қилади деб ҳеч ким айта олмайди, ҳеч ким айтмайди ҳам,камбағалликни ўлчаш деганда камбағилликни тарифига қараб ўлчови ҳам ўзгаради. Қандай тариф бўлса ўлчови ўзгаради. Айтайлик камбағаллик 5% бўладиган  бўлса, бошқа тарифга нисбатан камбағаллик 10% бўлиши мумкин. Бу қайсидир мамлакатнинг иқтисодий ҳолатидан, ижтимоий-иқтисодий одатидан келиб чиқиб ҳар хил ўлчовлар бўлади.  

Камбағаллик ўлчови икки турга бўлинади. Биринчиси глобал камбағаллик ўлчовлари, иккинчиси миллий камбағаллик ўлчовлари.

Глобал камбағаллик ўлчовларини ўз мандатига кўра Жаҳон банки белгилайди. Жаҳон банки паст-ўрта даромадли мамлакатлар даромади ўсишидан келиб чиққан ҳолда глобал камбағаллик чегарасини 3,2 АҚШ доллари миқдорида белгилаган. Агар мамлакат юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кирадиган бўлса, бу мамлакатлар учун 5,5 АҚШ долларида камбағаллик чегараси белгиланган" - Обид Ҳакимов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1