1

Супермаркетлардаги озиқ-овқат нархлари арзонми ё қиммат?

ИҚТИСОДИЁТ 14.05.2024, 20:47
Супермаркетлардаги озиқ-овқат нархлари арзонми ё қиммат?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2024 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

 Мониторинг натижалари 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

 Шундай қилиб, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 24,5 фоиз, картошканинг нархи 16,9 фоиз, олманинг нархи 16,7 фоиз, карамнинг нархи 14,6 фоиз, тухумнинг нархи 11,7 фоиз, қизил сабзининг нархи 8,3 фоиз, помидорнинг нархи 6,3 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 4,9 фоиз, шакарнинг нархи 3,6 фоиз пасайган.

 6 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: гуруч, гречка, макарон, сут, маргарин, кунгабоқар ёғи.

 5 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича банан етакчи бўлди. Банан нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1