1

Апрель ойи учун электрон ТТЙларни 1 июнгача расмийлаштириш имконияти яратилди

ИҚТИСОДИЁТ 13.05.2024, 10:31
Апрель ойи учун электрон ТТЙларни 1 июнгача расмийлаштириш имконияти яратилди

Жорий йил 1 апрелдан йирик солиқ тўловчилар учун товар-транспорт юк хатларини (ТТЙ) электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилган эди.

Солиқ тўловчиларда янги тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмаларни шакллантириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда манзилли ишлар ташкил этилмоқда, дея хабар қилмоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Хусусан, Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев иштирокида хўжалик субъектлари ва тизим операторлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда дастлаб тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Ўзаро конструктив мулоқот давомида тизимни янада соддалаштириш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

Тадбирларда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, солиқ органлари мутахассислари тизимни оптималлаштириш юзасидан амалий чоралар кўрмоқда.

Хусусан, Солиқ қўмитаси томонидан кўп сонли солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, апрель ойида расмийлаштирилиши лозим бўлган электрон ТТЙларни жорий йилнинг 1 июнига (01.06.2024 й.) қадар расмийлаштириш имконияти яратилди.

“Ҳурматли солиқ тўловчилар, Сизлардан ўтган даврда расмийлаштирилмасдан қолган электрон ТТЙларни берилган муддатда тўлиқ расмийлаштириш чораларини кўришингиз сўралади”, - дейилади хабарда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1