Илк тирик роботлар кўпая олади

HI-TECH 30.11.2021, 17:11
Илк тирик роботлар кўпая олади

Тирик роботни яратган америкалик олимлар таъкидича, ксенобот, деб номланувчи ҳаёт шакли энди ўсимликлар ва ҳайвонларда кўпая олади. Бу ҳақда УзА ёзмоқда.

Африка тирноқли қурбақаси (Xenopus laevis) номини олган илдиз ҳужайрали ксеноботнинг кенглиги бир миллиметрдан камроқ. Бу “жонивор”га қизиқиш ўтган йилги тажриба асносида ҳужайралар ҳаракатлана олиши, гуруҳда бирга ишлаши ва ўз-ўзини даволашга қодирлиги аён бўлгач, пайдо бўлган.

Вермонт, Тафтс ва Гарвард университети Уйсс номли биологик муҳандислик институти олимлари фанга маълум бўлган ҳар қандай ҳайвон ёки ўсимликдан фарқ қиладиган мутлақо янги биологик кўпайиш шакли кашф этилганини эълон қилишди.

- Мен ҳайратда қолдим, - деди Тафтс университети профессори Майкл Левин. – Қурбақа, одатда, кўпайиш хусусиятига эга, аммо ҳужайралар эмбрионнинг қолган қисмидан озод қилинса ва уларга янги муҳитга кўникиш имкони берилса, янгича ҳаёт циклини кузатиш мумкин.

Ксеноботни яратиш учун тадқиқотчилар қурбақа эмбрионидан тирик илдиз ҳужайрасини олиб ташлаб, уларни инкубация қилди. Бунда ген манипуляцияси кузатилмайди.

- Кўпчилик робот металл ва керамикадан ясалган, деб ўйлайди. Аслида робот қандай моддадан яратилгани эмас, балки нима иш бажара олиши муҳим, - дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири Жош Бонгард. - Бу робот, лекин генетик жиҳатдан ўзгартирилмаган қурбақа ҳужайрасидан яралган организм эканлиги аниқ.

Бонгарднинг айтишича, дастлаб шарсимон бўлган, 3000 га яқин ҳужайрадан ясалган ксеноботлар янада кўпайиши мумкин. Фақат бу ҳодиса камдан-кам ҳолатда, муайян шароитлардагина содир бўлади. Ксеноботни "генетик нусхалаш" усулидан фойдаланган ҳолда молекуляр даражада ҳосил қилиниши маълум, бироқ бу жараён бутун ҳужайралар ёки организм миқёсида ҳеч қачон кузатилмаган.

Олимлар сунъий интеллект ёрдамида ксеноботни айни турдаги репликацияда самаралироқ қилиш учун миллиардлаб тана шаклида синаб кўришди. Суперкомпьютер “C” шаклини яратди ва майда илдиз ҳужайраларини топишга муваффақ бўлди.

Молекуляр биология ва сунъий интеллектнинг бу комбинациясини танадаги ва атроф-муҳитдаги кўплаб жараёнларда қўллаш, масалан, регенератив тиббиётда ёки океанда микропластмасса йиғиш, илдиз тизимини текширишда фойдаланиш мумкин.

Ўз-ўзидан кўпаядиган биотехнологиянинг истиқболи кишида бироз ташвиш уйғотса-да, “тирик машина” лабораторияда осонлик билан ўчирилади. Сабаби улар биологик парчаланади, ахлоқий жиҳати мутахассислар томонидан тартибга солинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1