АсосийДунё

АҚШ аҳолиси Трампга “совға” тайёрлаяпти

“Совға” АҚШнинг Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилмоқда.

'АҚШ аҳолиси Трампга “совға” тайёрлаяпти'ning rasmi

Эртага, 4 июль АҚШнинг Мустақиллик куни муносабати билан мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида Президент Дональд Трамп сиёсатига қарши оммавий норозилик намойишлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда The Economic Times хабар берди

Нашр маълумотларига кўра, “Америкага озодлик” номи остида ўтказиладиган бу митинглар мамлакатнинг Мустақиллик кунига тўғри келади. Таъкидланишича, бу ҳаракатлар Трамп маъмуриятидан норозилик кайфиятининг кучайиб бораётган фонида аввалги норозилик тўлқинининг қайта бошланиши сифатида қаралмоқда.

Акция ташаббускори сифатида “Аёллар юриши” ташкилоти кўрсатилган. Улар ўз веб-сайтида режалаштирилган норозилик тадбирлари ҳақида маълумот жойлаштирган. Ташкилотчилар митинглар, юришлар, баннерлар илиш, рақсли норозилик чиқишлари ва маҳаллий байрамларни ўтказишга чақирмоқда.

Ҳозиргача мамлакат бўйлаб 200 га яқин тадбир режалаштирилган, бу эса яқинда ўтказилган “Қиролларга йўқ” протестларига нисбатан қизиқишнинг нисбатан паст эканини кўрсатмоқда.

“Таниқли озодлик ва қувонч қўшиқлари билан 4 июль куни биз кўчаларга чиқамиз. Америка озодлиги орзуси барчамизга тегишли ва биз бу ваъданинг рўёбга чиқиши йўлида тўхтамаймиз – ҳозир ҳам, кейин ҳам”, дейилади ташкилот сайтида.

“Аёллар юриши”, шунингдек, бу ҳаракатлар “АҚШни миллиардерлар ҳокимияти, қашшоқлик, ноқонуний фармонлар ва қўрқув сиёсатидан озод қилиш”га қаратилганини билдирган. Шу билан бирга, “Axios” нашри Оқ уйдан режалаштирилган намойишлар бўйича изоҳ сўраган.

“Президент Трамп қарийб 80 миллион овоз олди ва Американи яна буюк қилиш бўйича тарихий мандатни қўлга киритди – у буни катта миқёсда амалга оширяпти”, деган Оқ уй вакили Лиз Хюстон ўз баёнотида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин яна ютдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:36

    Путин яна ютдими?

    АҚШдан ҳарбий ёрдам тўхтатилиши Европани огоҳлантирди.

    'Хатирчи ҳокимлиги яҳудий меҳмонлар билан боғлиқ муҳокамаларга ойдинлик киритди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:27

    Хатирчи ҳокимлиги яҳудий меҳмонлар билан боғлиқ муҳокамаларга ойдинлик киритди

    Баёнотда айтилишича, хорижлик Бухоро яҳудийлари тарихий меросни ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

    'Россия “Толибон” режимини расман тан олган биринчи давлатга айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:17

    Россия “Толибон” режимини расман тан олган биринчи давлатга айланди

    Москвадаги Афғонистон элчихонасида тўлиқ “Толибон” байроғи кўтарилди.

    'Путин ва Трамп яна телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:13

    Путин ва Трамп яна телефон орқали гаплашди

    Бир соат давом этган суҳбатда икки томон нимани келишиб олди?

    'Америкалик актёр Майкл Мадсен 67 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:11

    Америкалик актёр Майкл Мадсен 67 ёшида вафот этди

    Шифокорлар воқеа жойига етиб келгач, актёрнинг юраги тўхтаганини аниқлаган.

    'Боку энди Россия билан “камтар шерик” ролини ўйнамоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё 03.07.2025 17:09

    Боку энди Россия билан “камтар шерик” ролини ўйнамоқчи эмас

    Россия ва Озарбайжон зиддиятида нималар бўлаяпти?