АсосийДунё

Озарбайжон Россияга даъво қўйди

Darakchi.uz Екатеринбург воқеалари, “Спутник” жанжаллари ва “Embraer” ҳалокатини бир жойга тўплади.

'Озарбайжон Россияга даъво қўйди'ning rasmi

Озарбайжон ва Россия ўртасидаги муносабатларда сўнгги кунларда жиддий таранглик кузатилмоқда. Баку томони Россия Федерациясига бир қатор расмий эътирозларини билдириб, икки давлат муносабатларига “зарар етказувчи воқеалар” ҳақида баёнот берди.

Жорий ҳафтада Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигида Россиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Михаил Евдокимов чақирилиб, унга бир нечта жиддий даъволар билдирилди. Жумладан:

Екатеринбургдаги ҳалокат: Озарбайжон томони Россиянинг Екатеринбург шаҳрида июнь ойи охирида қўлга олинган ва кейинчалик икки нафари ҳалок бўлган озарбайжонликлар иши бўйича Москвадан холис тергов ўтказишни ва айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда.

"Этник гуруҳ" атамасидан норозилик: Озарбайжон МДИ россиялик расмийларни ва ОАВни миллатлар ўртасида адоватни авж олдиришда айбламоқда. Хусусан, “этник жиноий гуруҳ” иборасининг ишлатилиши Баку томонидан қатъий қабул қилинмаяпти.

“Sputning Ozarboyjon” жанжали: Россия томонининг Баку томонидан "Спутник Озарбайжон" агентлиги ходимларининг қўлга олиниши бўйича билдирган эътирозлари “асоссиз” деб рад этилди.

"Embraer E190" ҳалокати самолётлари: Озарбайжон, шунингдек, Баку — Грозний йўналишида учган ва ҳалокатга учраган Embraer E190 самолёти бўйича Россиядан тўлиқ ва ошкора тергов ўтказилишини талаб қилмоқда. Бакунинг фикрича, бу чоралар икки томонлама муносабатлардаги салбий кайфиятни юмшатишда муҳим роль ўйнайди.

Захарованинг изоҳи: стратегик иттифоққа "қарши кучлар" бор

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова эса вазиятга нисбатан муросали баёнот бериб, Ozarboyjon ва Россия ўртасидаги стратегик иттифоқчиликни “йўқ қилишни истайдиган кучлар” ҳақида гапирди. Бироқ у таъкидлашича, ҳозиргача Россиянинг Бокуга илтимосига қарамай, озарбайжонлик куч тузилмалари томонидан қўлга олинган россияликларга консуллик орқали кириш имкони берилмаган.

Россия фуқароларига огоҳлантириш

Мазкур фонда Россия ТИВ ўз фуқароларини Озарбайжонда “ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик” билан юришга чақирди. Шунингдек, мамлакатга сафар режалаштиришда мавжуд сиёсий муҳитни инобатга олиш тавсия қилинди.

Шу билан бирга, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи “Ковчег” ташкилоти Озарбайжонда россияликлар яшайдиган жойларда рейдлар кузатилаётгани ва айрим ҳолларда полициячилар томонидан куч ишлатилганини маълум қилди. Ташкилотнинг айтишича, полиция тунда кириб бориб, россияликлардан визавий мақоми ҳақида сўров-суриштирув олиб бормоқда, айримларига нисбатан куч ишлатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондан учирилган баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига кириб келди'ning rasmi

    Дунё 30.03.2026 15:55

    Эрондан учирилган баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига кириб келди

    Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

    'Покистон зарбалари Кунарни ларзага солди'ning rasmi

    Дунё 30.03.2026 07:50

    'КХДРда Моссаднинг икки агентига ким ўлим ҳукмини чиқарди?'ning rasmi

    Дунё 30.03.2026 04:19

    КХДРда Моссаднинг икки агентига ким ўлим ҳукмини чиқарди?

    Ушбу шахслар Исроил разведка хизмати — Моссадга махфий маълумотларни узатгани учун нишонга олинган.

    'АҚШ яширин ер операциясини режалаштирмоқда - Эрон парламенти спикери'ning rasmi

    Дунё 29.03.2026 15:40

    АҚШ яширин ер операциясини режалаштирмоқда - Эрон парламенти спикери

    Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боғир Ғолибаф АҚШни мамлакат ҳудудида яширин ер операциясини режалаштиришда айблади.

    'Россия яна Олимпия ўйинларини қабул қилишга тайёр — Путин'ning rasmi

    Дунё 29.03.2026 13:49

    Россия яна Олимпия ўйинларини қабул қилишга тайёр — Путин

    Путин Россия 1980 йилда Москва ва 2014 йилда Сочида ўтган Олимпиадаларга мезбонлик қилганини эслатиб ўтди.

    'Мадуро қамоқдан туриб Венесуэла халқига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Дунё 29.03.2026 12:46

    Мадуро қамоқдан туриб Венесуэла халқига мурожаат йўллади

    У ўз халқига кўрсатилган жасорат ва бирдамлик учун миннатдорчилик билдириб, мамлакатда тинчлик ва бирликни мустаҳкамлашга чақирди.