1

​“Яна маҳаллада дув-дув гап” фильмининг илк тизери эълон қилинди (ВИДЕО)

ШОУ-БИЗНЕС 06.02.2017, 14:35
Теглар: Кино, Шоу-бизнес, Фильм
​“Яна маҳаллада дув-дув гап” фильмининг илк тизери эълон қилинди (ВИДЕО)

Премьераси Наврўз айёмига режалаштирилган “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильмининг илк тизери эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, “Dono Productions” кинокомпанияси томонидан Шуҳрат Аббосов режиссёрлигида 6 ой давомида суратга олинган мазкур фильм сценарийси 5 йил давомида ёзилган. Кинокартина постановкачи режиссёрлари сифатида Шуҳрат Аббосов ва Нозим Аббосовлар иштирок этишган. Сценарий муаллифи – Шоира Ғиёсова.

Эслатиб ўтамиз, кинофильмининг асосий воқеалари Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинган бўлиб, унда 100 га яқин персонаж қатнашган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Дилбар Икромова, унинг уч ўғлини – ёш актёрлар Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимовлар гавдалантирган.

Актёрлар жамоаси таркибида Ҳусан Шарипов,Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамова каби ўнлаб халқимиз суйган ижодкорлар бор.

Қуйида мазкур тизерни томоша қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Айни дамда “Киночилар уйи”да “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бошланиш арафасида

22.12.2021, 17:56

Бугун, 22 декабрь куни Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири...
ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

26.09.2021, 14:30

Аввалроқ бугун ДХХ ходимларининг 30 йиллик тантанаси экани ҳақида хабар берган эдик. Киномотография агентлигининг қайд этишича, сана муносабати билан янги "Мустаҳкам" фильми ишлаб чиқилган. Маълумотга кўра, мазкур...
"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди

16.09.2021, 10:26

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал...
“Соддадил” фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

16.08.2021, 17:46

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Соддадил” қисқа метражли фильмининг съёмка жараёнлари бошланди.Бу ҳақда кинемотография агентлиги ахборот хизмати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1