АсосийMadaniyat

"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди

'"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди'ning rasmi

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди.

 Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК студияси ҳамда Ўзбекистон жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда суратга олинган, дея хабар бермоқда агентлик.

Премьерадан аввал, шоир ижодидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида шеърий парчалар ижро этилган. Шундан сўнг, фильм намойиши бўлиб ўтган.  

Маълум бўлишича, “Қалби ўзбек рус шоири” ҳужжатли фильмида ўзбек миллий адабиёти ва санъатининг таниқли вакилларидан интервьюлар, шоир ижодига мансуб шеърий парчалар ва хронолик маълумотлардан фойдаланилади.  

"Режиссёр Александр Гамиров, сценарий муаллифи Гўзал Пиржонова, оператор Умид Маликов, иккинчи администратор Гулнора Абдураҳимова, картина директори Анастасия Хаванская, режиссёр ассистентлари Жаҳонгир Раупов, Ержанбай Курбаниязов. 
Барча премьералар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда", дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар