АсосийShou-biznes

"Ташкилотчилар масъулиятсиз!" Райҳоннинг шов-шув қилинган концерти қолдирилди (видео)

'"Ташкилотчилар масъулиятсиз!" Райҳоннинг шов-шув қилинган концерти қолдирилди (видео)'ning rasmi

Хонанда Райҳон Ғаниеванинг 14 октябрь куни “Ҳумо Арена”да ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилинди. Бу ҳақда хонанда бўзининг Инстаграм сахифасида эълон қилди.

Хонанда ташкилотчиларни масъулиятсизлик ва ўз ишини билмасликда айблади. 

“Азиз мухлисларим, концертимиз ташкилотчининг ўз ишини билмаслиги туфайли қолдирилишини маълум қиламан. Сотиб олинган барча чипталарнинг пули қайтарилади. Концерт қачон ва қаерда бўлишини эълон қиламиз”, — дейди хонада  видеомурожаатида. 

Шунингдек, хонанда эндиликда яккахон концертини доимий ташкилотчиларга ишониб топширишини айтган. 

Кўп ўтмай  Райҳоннинг концерти ташкилотчиси "Arfeum" компаниясининг Instagram’даги саҳифасида хонанданинг айбловига нисбатан баёнот эълон қилинди. 

“Хонанда Райхон Ғаниеванинг концертини бекор қилиш ташаббуси билан компаниямиз чиқди.
Бекор қилиш сабаби шундаки, концерт учун кучли реклама кампанияси (юқоридаги лойиҳалардан икки баравар кучли) ташкил этилганига қарамай, 3 ярим ойлик реклама ва концертга 24 кун қолганида атиги 800 га яқин чипта сотилган. Концерт зали эса 8500 томошабинга мўлжалланган.

Ушбу лойиҳага кўп куч, вақт ва ресурслар сарфланди. Лекин, афсуски, концерт учун чипталар сотуви динамикаси бизга концертни бекор қилишдан бошқа чора қолдирмади”, — дейилади ташкилотчи компания.

    Бошқа янгиликлар