Таниқли оператор, режиссор, клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” га Маданият ва кино журналисти Шоҳира Хамро хабар қилди.
Маълумот учун: У шу кунга қадар “Қалбим ўғриси”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбаки дунё”, “Учрашув”, “Гуноҳ”, “Зарб”, “Оҳ, Салима, Салима”, “Маҳаллада нима гап?” каби бадиий фильмларида постановкачи оператор сифатида ишлаган. “Учрашув“ бадиий фильмида эса сценарий муаллифи ва постановкачи режиссор ҳисобланади.
Жасур Шаметов “Суиқасд”, “Пойма-пой” фильмларида роллари орқали ҳам севимли бўлишга улгурган.
Клипмейкер сифатида Райҳон, Лола, Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, “Афруз” гуруҳи ва бошқа кўплаб таниқли хонандаларнинг ўнлаб клипларини тасвирга олган.
“darakchi.uz” марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.