1

Тошкентда юзига тиббиёт ниқобини кийган шахслар дорихонага босқинчилик қилишди

ЖИНОЯТ 04.12.2019, 19:32
Теглар: Тошкент, дорихона, босқинчи
Тошкентда юзига тиббиёт ниқобини кийган шахслар дорихонага босқинчилик қилишди

2019 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 01:10 ларда, 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган ҳолда, Чилонзор тумани 18 мавзедаги МЧЖга қарашли дорихонага кириб, сотувчи 28 ёшли Х.М.нинг юзига уриб, сумка ичидаги 16.500.000 сўм ва кассадаги 1.500.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.Х. жиноий шериклари билан бирга ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида И.Х., Н.М. ва Н.И. ларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1