1

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

ЖАМИЯТ 17.11.2023, 09:49
Теглар: Видео, Тошкент, ихтиро
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Озодбек Ҳошимов Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабининг "Робототехника" тўгараги аъзоси. У Зангиота туманидаги 6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

Озодбек газ, олов ва тутун юзага келганда хавф ҳақида тегишли хизматларга огоҳлантириш СМС хабарномасини юборувчи қурилма ихтиро қилди.

Бундай ғоя қандай юзага келди деган саволга Озодбек қуйидагича жавоб берди:

“Қиш мавсуми эди. Одамлар ис газидан вафот этди деган машъум хабарларни ОАВ орқали ўқиб, эшитганимда, бунинг олдини олиш керак деган ўй келди ва бунинг ортидан мана шу ихтирони яратиш ғояси туғилди. Агар ушбу ихтиро тегишли хизматлар билан интеграция қилинса, албатта бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинишига ишонаман”.

Қурилма ёнғин хавфи юзага келганда, уй эгаларини огоҳлантириш билан бирга ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация юбориб, СМС хабарнома ташлайди. Айни дамда Озодбекнинг ихтиросини патентлаш жараёни кечмоқда.

Озодбекка ушбу ихтирони яратишда тўгарак раҳбари Камолиддин Абдуқаҳҳоров бошчилик қилган. 22 ёшда бўлган устоз 2019 йилдан буён Шайхонтоҳур туман “Баркамол авлод” болалар мактабида тўгаракка раҳбарлик қилади.

У раҳбарлик қилаётган тўгарак аъзолари Республика ҳамда Халқаро миқёсда бўлиб ўтган кўплаб танловлар ғолиби бўлган.

 

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1