АсосийJamiyat

Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

'Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)'ning rasmi

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари синиб, ери чўкиб, бинонинг таги очилиб қолган. 

Мазкур кўп қаватли уйнинг муаммоси аслида биргина бу эмас...

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Гулобод кўчаси 234-уй манзилидаги янги кўп қаватли турар жой мажмуаси "ROAF ART HOUSE" МЧЖ томонидан қурилган. 

Харидорлар билан тузилган шартномага мувофиқ, турар жой биноси 2021 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ дастлаб 170 та хонадон ва 10 қаватдан иборат дейилган уй икки йилдан буён эгаларига топширилмасдан келинмоқда. 2020 йилда уй учун тўлов қилганлар орасида "бир йил чидасак, янги уйга кўчиб ўтамиз" деб, ўзи яшаб турган хонадонини сотиб бор пулини берганлар анчагина. Шундоқ ҳам уйини ҳозиргача ололмай юрган харидорлар бинонинг кечаги ёмғирдан кейинги ҳолатидан янада хавотирда. 

Қурилиш сифати ҳозирданоқ шубҳа уйғотаётган турар жой биноси келгусида унда яшовчиларнинг хавфсизлигига жавоб берармикан?! Масъул давлат органларидан ҳолат юзасидан муносабат кутиб қоламиз. 

 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар