1

Ўзбекистонда Хитойда тарқалган коронавирусдан сақланиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 13:38
Теглар: коронавирус Ўзбекистон
Ўзбекистонда Хитойда тарқалган коронавирусдан сақланиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

Хитойда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва айни пайтда ҳолат жиддийлашаётгани муносабати билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда йиғилиш ўтказди. Унда халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилиш лозимлиги, лекин аввало мутахассислар касаллик ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишлари кераклиги айтилди.  Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ССВ ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз борди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, эҳтиёткорлик муҳим аммо ваҳимага ўрин йўқ. Хитойнинг Ухан шаҳрида карантин бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда. Улар эпидемиянинг авж олиш ва тарқалиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. 

"Билимли киши қуролланган бўлади" дейдилар. Демак коронавирус касаллиги нима, унга қарши қандай курашиш мумкин, илк аломатлари қандай, давоси ва асоратлари қандай бўлиши ҳақида ҳар бир фуқаро билиб қўйиши мақсадга мувофиқ. Хавфли коронавирус инфекцияси ҳақидаги тўлиқ маълумотларни бу ердан ўқишингиз мумкин.

Мамлакатда амалга оширилаётган чоралар:

  • Хитойда коронавирус бўйича эпидемик вазият мураккаблашгани сабабли «Uzbekistan Airports» АЖ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ мутахассислари томонидан Хитойга бориб келган шахсларнинг тиббий мониторинги олиб борилмоқда.
  • Хитойдан келадиган йўллардаги 37 та божхона постида карантин ишлари доирасида йўловчилар доимий кузатувдан ўтказилмоқда.
  • “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ тизими ходимлари иштирокида эпидемик вазиятнинг олдини олиш юзасидан семинар ўтказилди.
  • Республика Вирусология илмий текшириш институтида коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бўлим тайёрлаб қўйилди. Аэропорт ва темир йўл вокзалларидаги санитария карантин пунктларида ушбу касалликка гумон қилинганларда чуқур таҳлиллар ўтказиш тартиби белгиланди.
  • Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
  • Коронавируснинг янги тури (nCoV)га қарши профилактик чора-тадбирлар бўйича қўлланма тайёрланди

 

Манзура БЕКЖОНОВА

Шарҳлар

23-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 65 минг нафарга яқинлашмоқда

24.10.2020, 00:08

2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг:19 нафари Тошкент шаҳрида, 68...
22-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафардан ошди

22.10.2020, 23:42

2020 йил 22 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 518 (+79) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 14 нафари Тошкент шаҳрида,  65...
20-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафарга яқинлашмоқда

20.10.2020, 23:57

2020 йил 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 (+81) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Тошкент шаҳрида, 71...
17-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 63 минг нафарга яқинлашмоқда

18.10.2020, 02:42

2020 йил 17 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 995 (+82) нафарни ташкил этмоқдаЯнги касалланиш ҳолатларининг:24 нафари Тошкент шаҳрида,54...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1