2020 йил 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 (+81) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Тошкент шаҳрида, 71 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар; Андижон вилоятида 12 нафар; Жиззах вилоятида 13 нафар; Қашқадарё вилоятида 21 нафар; Навоий вилоятида 3 нафар; Наманган вилоятида 16 нафар; Самарқанд вилоятида 13 нафар; Сирдарёда вилоятида 14 нафар; Сурхондарё вилоятида 10 нафар; Фарғона вилоятида 7 нафар; Хоразм вилоятида 4 нафар; Тошкент вилоятида 58 нафар; Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалди. Айни пайтда юртимизда 61 068 нафар (+351) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( (95 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 2 310 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. | |
20.10.2020 23:57
20-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафарга яқинлашмоқда
