— Турмуш ўртоғим у билан бирга яшаган давримизда сотиб олган уйимизни жиянининг номига васият қилиб қолдирган экан. Уйни турмуш ўртоғимнинг номига сотиб олган эдик. Шу сабабли турмуш ўртоғимнинг вафотидан сўнг унинг жияни уйга даъво қиляпти. Менинг ҳам шу уйда ҳаққим борми?
Ж. Сотимова, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани
Абдуносир ИГАМБЕРДИЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси:
— Қонунчиликка кўра, фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият, деб эътироф қилинади. Мерос қолдирувчи ҳар қандай мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли. Шунингдек, Оила кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Сиз турмуш ўртоғингиз билан уй-жойни никоҳ даврида сотиб олганингиз сабаб, ушбу уй-жой сиз ва турмуш ўртоғингизнинг биргаликдаги умумий мулкингиз бўлиб, васият фақат уй-жойнинг турмуш ўртоғингизга тегишли қисмига алоқадор бўлади. Ушбу уйга нисбатан мулк ҳуқуқингиз бўлиб, мулкнинг Сизга тегишли ½ қисмига васиятнома асосида мерос ҳуқуқи меросхўрга ўтмайди. Турмуш ўртоғингизнинг жияни васият бўйича уйнинг тенг ярмига меросхўр бўлиши мумкин.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА
Комментарии
Ўхшаш
Туғруқ таътилида бўлсам ҳам ишдан бўшатишмоқчи...
АҚШ Европа иттифоқи маҳсулотларга қўшимча божлар жорий этади
Судга чақирмай, қарзни ундириш мумкинми?
Марказий банк устав капиталини 2 млрд. сўмдан 1 триллион сўмгача етказилади
Сариосиёлик фуқаронинг уйи ҳокимлик томонидан ҳақиқатдан ҳам ноқонуний бузиб ташланганмиди?
Халқ таълими вазирлиги 2020 йилда тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар йиғмоқда
ЖАМИЯТ
Сариосиёлик фуқаронинг уйи ҳокимлик томонидан ҳақиқатдан ҳам ноқонуний бузиб ташланганмиди?
04.10.2019, 12:19
Халқ таълими вазирлиги 2020 йилда тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар йиғмоқда
04.10.2019, 11:57
ДУНЁ
АҚШ Европа иттифоқи маҳсулотларга қўшимча божлар жорий этади
04.10.2019, 12:46
Арабистонида аёлларга ҳарбий бўлишга рухсат берилди
03.10.2019, 22:15
СПОРТ
Ғолиб бўлган полвонга 10 000 доллар мукофот бор
03.10.2019, 17:05
Боксчи Баҳодир Жалоловга уй берилди
01.10.2019, 17:00
МУТОЛАА
29.09.2019, 20:00
Олибқочдиевнинг сайёр қабули (Фельетон)
13.09.2019, 17:18
ЖИНОЯТ
ДХХ Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳванд моддаларни мусодара қилди
04.10.2019, 09:27
Тошкентда фоҳишахона фош қилинди
04.10.2019, 08:58
САВОЛ-ЖАВОБ
Туғруқ таътилида бўлсам ҳам ишдан бўшатишмоқчи...
04.10.2019, 12:54
Судга чақирмай, қарзни ундириш мумкинми?
04.10.2019, 12:44
ШОУ-БИЗНЕС
Муниса Ризаева 700 доллар муҳокамаларига жавоб берди
30.09.2019, 18:41
Мирзабек Холмедов вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди...
30.09.2019, 09:42
СУҒДИЁНА
20.06.2019, 12:43
Диққат, янги танлов: «Идеал она»
20.06.2019, 12:37
ОЛОЙ БОЗОРИНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАКМИ?