Му5
8

Томск қурбонлари дафн этилди (Видео)

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 11:22
Теглар: Видео
2053
Томск қурбонлари дафн этилди (Видео)

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. Натижада, ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, уларнинг 8 нафари Навоий вилояти, Қизилтепа туманидан, 1 нафари Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилгани аниқланган эди.
Мутахассислар томонидан олиб борилган бирламчи таҳлил натижаларига кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўн биринчи фуқаро Андижон вилояти Андижон туманида истиқомат қилган Мамаджонов Музаффаржон Дилмуротович бўлгани маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга:

— ҳалок бўлган фуқаролар ва жабрланганларнинг яқинларига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш;

— жабрланганлар ва ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадини Ватанга олиб келиш бўйича ташкилий чораларни кўриш;

— Россия мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғинни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш;

— маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вафот этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор вазифалар юклатилди.

“Human.uz” ахборот портали ижодий ходимлари 23-24 январь кунлари ёнғин натижасида ҳалок бўлганларнинг оилаларидан хабар олиш, ҳолатни баътафсил ўрганиш мақсадида Қизилтепа туманида бўлишди.

— Туман ҳокими ва туман фаолларидан бир гуруҳи вафот этганларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиришди, — дейди туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Алишер Умедов. — Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига малакали шифокорлар томонидан тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш ташкил этилди. Вафот этганларнинг оилаларининг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир оилага 5 миллион сўмдан моддий ёрдам, 2 қоп ун, 50 литр ўсимлик ёғи, 25-30 кг гўшт маҳсулотлари, дафн маросимларини ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларга кўмак кўрсатилмоқда. Бундан ташқари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 15 миллион сўмдан моддий ёрдам берилди. Уларга далда бўлиб туриш мақсадида фаоллар уларнинг ёнида далда бўлиб туришибди.

Ижодий жамоа ҳалоқ бўлганларнинг оилаларида бўлиб, уларга ҳамдардлик билдириб, қайтишди.

ФВВ берган маълумотга кўра, кеча 26 январь куни вафот этганлар дафн этиш учун Россия Федерациясидан юртимизга олиб келинди. Шу куни улар ўз она ерига дафн этилди.

Видеолавҳани батафсил томоша қилинг:

Мавзуга оид:

Томскдаги фожиа юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бугун Томскда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ватандошларимизнинг жасадлари Тошкентга келтирилди

Томскдаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Томскдаги вазиятни назоратга олди

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

Россияда ёниб кетиб ҳалок бўлган ўзбекистонликлардан 9 нафарининг шахси аниқланди. Уларнинг аксарияти Навоийдан

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Президент кўрсатмасига биноан Томскдаги ёнғин сабабларини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди

Отабек Умаров Томскда вафот этган ватандошларимизнинг яқинларига сабр-бардош тилади

Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган барча 10 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланди

Яна Россия, яна ёнғин, яна ўзбеклар, яна қурбон...

Россияда ёниб кетган 11-ўзбекистонликнинг ҳам шахси аниқланди.

 

Шарҳлар

Қорақалпоғистонда уруш қатнашчисининг муаммосини ҳарбий қисм ҳал қилиб берадиган бўлди (Видео)

24.02.2020, 16:45

Инсоният бошига дахшатли йўқотишлар, талафот ва мусибатлар келтирган Иккинчи жаҳон урушининг оқибатлари ҳеч қачон унутилмайди. Урушда мард ва фидойи ватандошларимизнинг кўрсатган қаҳрамонлиги, уларнинг жасорати эса...
60 ёшли онахонлар Counter-Strike халқаро мусобақасида қатнашмоқда (Видео)

22.02.2020, 12:06

"Counter-Strike" компьютер ўйинини ёшларга тақиқлаган қарияларни ўзлари шу ўйинни ўйнашмоқда. Украинада ўртача 60 ёшли нафақахўрлардан жамоа тузилиб, уларни "Counter-Strike" ўйинини ўргатишда машқлар ўтказилмоқда."Ageless Shooters" (Қаримайдиган...
Самарқандда бир лаган ош устида бошланган тортишув пичоқбозликка айланди (Видео)

21.02.2020, 16:44

Самарқандда тўй азага айланишига бир баҳя қолди. Қашқадарё вилоятида туғилган 35 ёшли фуқаро тўйга бориб, у ерда бир лаган ош учун таниши билан жанжаллашиб қолади....
Янгийўлда микроавтобус ёниб кетди (Видео)

21.02.2020, 14:43

Жорий йилнинг 19 феврал куни соат 03:00 ларда Янгийўл шаҳар, Самарқанд кўчасида жойлашган автошоҳбекатда ҳайдовчи Ф.М. ўзига тегишли бўлган “Истана” русумли микроавтобусда йўловчиларсиз ўз навбатини...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz