Талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади. Шунингдек коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Олий таълим вазирлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда ОЎМТВ ахборот хизмати хабар берди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:
👉 барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади, таълим муассасаларида карантин жорий қилинади;
👉 Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар талабалар турар жойлари (ТТЖ)дан талабалар доимий яшаш жойларига юборилади ва ТТЖлар 18 март куни, вилоятларда жойлашган ОТМлар ТТЖлари жорий йил 17 март куни ёпилади;
👉 бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:
- ЎзМУ, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ЎзДЖТУ, ТТА ТТЖ ва ўқув биноси, ТИҚХММИ ТТЖ, ТДПУ ТТЖ;
👉 ОТМларда мавжуд модуллар профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли контент билан тўлирилади ва таълим масофавий шаклда амалга оширилади;
👉 вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади;
👉 таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олаётган талабалар ҳамда малака ошириш курсларига жалб қилинган ўқитувчилар учун таълим он-лайн шаклда ташкил қилинади;
👉 ҳар қандай оммавий тадбирлар (конференциялар, Наврўз байрами ва б.) ўтказиш тақиқланади, ОТМ илмий кенгаши йиғилиши ихчамлаштирилган таркибда ўтказилади, ихтисослашган кенгашлар фаолияти бундан мустасно;
👉 ОТМлар ва вазирлик ўртасида узлуксиз ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Эслатиб ўтамиз,
Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;
Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;
16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;
Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;
Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;
Таълим муассасалри ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари йўлга қўйилади;
Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;
1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;
Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;
Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;
Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;
Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;
Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;
16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);
Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;