АсосийJinoyat

Андижонда 1 млн сўмга 39 грамм марихуанани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

'Андижонда 1 млн сўмга 39 грамм марихуанани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

2020 йил 21 сентябрь куни ИИВ томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2020” тезкор тадбири ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахси сир сақланган шартли номи «ХХХ» фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи "Т" исмли шахс гиёҳванд моддалар сақлаб, сотаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди

Ушбу маълумотни текшириш мақсадида, холис харидор сифатида Савай бекатидаги ХТБ бошлиғи майор Х.С. "назорат харид" тадбирга киритилиб, шу куни Жалақудуқ тумани "Ёрқишлоқ" маҳалласи ҳудудида 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган, Жалақудуқ тумани "Ёрқишлоқ" маҳалласида истиқомат қилувчи А.Т. 1.000.000 сўм эвазига холис харидорга "сариқ рангли қоғоз пакетга ўралган" оғирлиги 39.63 гр. "марихуана" сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ёнлари 2-нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганида чўнтагида 6 дона гугурт қутисига солинган 35,64 гр "марихуана" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар