Саида Мирзиёева Ўзбекистон ташаббуси асосида 2027 йилни "Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" деб эълон қилиш муносабати билан Тошкентда ўтказилган очилиш маросимида иштирок этди.
У "БМТ Туризм" ташкилоти бош котиби Шайха Ал Новайс ва хорижий делегациялар вакилларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.
"Биз меҳмонларни яхши кўрамиз. Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани.
Ўзбекистонга хуш келибсиз!" — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Маълумот учун, Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳисобланади.






