Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған ўз телеграм саҳифасида Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.
“Суҳбат Туркия-Озарбайжон муносабатлари ва минтақадаги ўзгаришлар муҳокама қилинди.Озарбайжон ўзининг адолатли ишида катта кураш билан эришган Тоғли Қорабоғ ғалабаси минтақада тинчлик ва барқарорлик учун янги имкониятлар яратди.Ушбу янги даврда Озарбайжонга Туркия барча соҳаларда қўшган ҳиссаси ва ёрдами охиригача давом этади”, – дейди Туркия раҳбари.