Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Қозоғистон чегарасидан мамлакат ҳудудига дрон ёрдамида ўқотар қуролни ўтказишга уринган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида маълум қилинди.
Хабардаайтилишича, тезкор-қидирув тадбири давомида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи икки шахс кузатув остига олинган. Кейинроқ улар Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасининг Тошкент тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида Қозоғистондан дрон орқали ноқонуний йўл билан ўтказилган ўқотар қуролни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги “Макаров” пистолети ҳисобланиб, унинг ўқдонида 6 дона жанговар ўқ бўлган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу қурол Қозоғистонда яшовчи шахсдан 4 минг долларга сотиб олинган бўлиб, сотувчи уни дрон ёрдамида чегарадан ўтказиб берган.






