Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбари ташрифи давомида вилоятдаги мавжуд муаммоларни санаб чиқди, шунингдек, Афғонистон чегарасида наманганлик аскар ҳалок бўлганини айтиб, чегаралар фаолиятида эътиборни йўқотмасликни таъкидлаб ўтди.
Президент матбуот котибининг хабарига кўра, Мирзиёев Наманганга ташрифини якунлаб, Фарғонага етиб келди.
Давлат раҳбари ташрифи билан боғлиқ қайноқ янгиликларни Darakchi.uz сайти орқали кузатиб боринг.