"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун 12 ноябрда кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ атрофида сақланиб туради.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.