2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламент Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида МДҲ иштирокчи давлатларида модел ва миллий қонунчилик, парламентаризмни ривожлантириш, демократия ва конституциявий тузумни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун МДҲ ПАнинг “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди.