1

Австрияда мажбурий эмлашни рад этганлар 7 200 еврогача жарима тўлайди

ДУНЁ 30.11.2021, 08:37
Австрияда мажбурий эмлашни рад этганлар 7 200 еврогача жарима тўлайди

Австрияда COVID-19'га қарши мажбурий эмлашни жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эмлашдан бош тортганлик учун 7200 еврогача жарима тўлашни назарда тутади, деб хабар берди ҳукумат томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатга таяниб ТАСС. Эмлашдан бош тортганлик учун минимал жарима миқдори 3600 эвро ёки тўрт ойлик қамоқ жазоси этиб белгиланмоқда.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мажбурий коронавирусга қарши эмлаш 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб Австрияда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлади.

Истиснолар эмлаш туфайли ҳаёт ва соғлиқ учун хавф остида бўлган одамлар, ҳомиладор аёллар ва 12 ёшгача бўлган ўсмирларни қамраб олади.

"Ҳисоб-китоб жараёнлари 6 декабрь ҳафтасига тўғри келади. У ҳали ҳам Австрия парламентининг иккала палатаси томонидан тасдиқланиши керак",-дейилади хабарда.

Маълумот учун, пандемиянинг тўртинчи тўлқини туфайли Австрия ҳукумати 2022 йил февралидан бошлаб ишга тушадиган COVID-19'га қарши мажбурий эмлаш жараёнининг жорий этилиши ҳақидаги режасини эълон қилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1