Коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган мамлакат Дания экани маълум қилинди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Маълум бўлишича, Данияда касалликга чалиниш ҳолати биринчи маротаба 15 мингдан ошган. Мамлакат соғлиқни сақлаш ташкилоти берган хабарга кўра, 100 минг кишига 1,612та коронавирус биан касалланиш ҳолати қайд этилмоқда. Бу эса дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Вируснинг янги штамми "омикрон" бўйича ҳам Дания Европада етакчи бўлиб олгани айтилмоқда.