АсосийЖамият

"Қарорда монополия йўқ, талаблар бор!" Адлия вазири "права" бериш учун очилган Ягона имтиҳон маркази ҳақида гапирди (видео)

Кеча, 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида Адлия вазири Тошкентда жорий этилган ҳ...

'"Қарорда монополия йўқ, талаблар бор!" Адлия вазири "права" бериш учун очилган Ягона имтиҳон маркази ҳақида гапирди (видео)'ning rasmi

Кеча, 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида Адлия вазири Тошкентда жорий этилган ҳайдовчилик гувоҳномасини берувчи Ягона имтиҳон маркази монополия ташкилоти эмаслигини маълум қилди. 

 Вазирнинг айтишича,  Ягона имтиҳон марказини очиш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорида монополия дейишга асослар йўқ, қарорда шу фаолиятни юритиш учун талаблар белгиланган. 

"Маълумки, давлат ўз функцияларини хусусий секторга топширяпти, мана давлат хизматларида ҳам шунақа. бўляпти, автомашиналарни техник кўрикдан ўтказиш ҳам хусусий секторга берилди. Алоҳида қарор чиққан, алгоритм белгиланган қайси давлат хизматларини қандай қилиб хусусий секторга бериш тўғрисида.

Ҳайдовчилик бўйича биздаги аҳвол жуда ёмон. Охирги икки йилда 3 мингдан ортиқ одам йўлларда ўлиб кетаётгани жуда ачинарли ҳолат. Бунинг сабаблари кўп, битта сабаби эса ҳайдовчилик гувоҳномасини олишнинг осонлиги, коррупция борлиги, инсон омилининг кўплиги ва ҳаказо. Энди давлат айтяптики, янги тизим қиламиз, шунақа талаб бўлади, бунда инсон омилисиз, электрон кўринишда, автоматик равишда ҳайдовчига баҳо берадиган тизим бўлиши керак деяпти. Талаблар белгилаб қўйиляпти. Агар қайси ҳудудда шу талабларга мос равишда тадбиркорлар кириб келса, давлат ўзининг шу функциясини тугатади. Лекин вилоятларда ҳаммаси жойида турибди ҳали. Агар вилоятларда ҳам очилса, давлатнинг имтиҳон олиш функцияси бутунлай тугайди", - дея изоҳ берди Русланбек Давлетов. 

 

 

Бошқа янгиликлар