АсосийDunyo

⚡️Қирғиз-тожик чегарасида отишма бошланди

'⚡️Қирғиз-тожик чегарасида отишма бошланди'ning rasmi

Бугун, 16 сентябрь қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди. Бу вақтда икки мамлакат президентлари Жапаров ва Эмомали Раҳмон Самарқандда бўлиб турибди.

Сулҳга қарамай, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна отишма бошланди. Томонлар бир-бирини ҳужумда айбламоқда, деб ёзмоқда Tengrinews.kz.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Тожикистон томони қирғиз қишлоқларини ўққа тута бошлаганини маълум қилди. 

"Тожикистон томони Боткен вилоятининг Лейлек туманидаги Кулунду, Мақсат ва Жанй-Жер ҳудудларини ўққа тута бошлади. Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Давлат қўмитаси ҳарбий хизматчилари. Ушбу йўналишда жойлашган Миллий хавфсизлик ходимлари жавоб ўқларини олмоқда”, дейилади хабарда.

Айни пайтда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот маркази, аксинча, ҳужумда қирғиз ҳарбийларини айблади.

“16 сентябрь куни эрталаб соат 04:50 атрофида Қирғизистон Республикасининг “Боткен” чегара отрядига қарашли “Кўктош” чегара пости чегарачилари келишувни бузган ҳолда “Исфара” чегара отрядининг Душанбе чегара постига қарата ўқ узди. Тожикистон оғир қуролдан фойдаланмоқда. Қирғизистон ҳарбийлари Хўжай Аало, Қуммазар, Сурх, Сомонян аҳоли пунктларига, Исфара шаҳрининг Кўлканди, Хистеварз ва Бобожон-Ғафуров туманининг Овчикалачой аҳоли пунктларига оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилди”, дейилади “АМИТ Ховар” ахборот агентлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки кун олдин, яъни 14 сентябрь куни хабар берганимиздек, эрталаб Боткен вилоятининг Булоқ-Боши ҳудудида қурол ишлатиш билан боғлиқ можаро содир бўлган эди. Қирғизистоннинг уч фуқароси, жумладан, 11 ёшли бола жароҳатланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар