Озарбайжон президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. Олий мартабали меҳмонни Садир Жапаров кутиб олди. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" хабар қилди.
Озарбайжон раҳбари учун тантанали йиғилиш ташкил этилди, аэропорт байроқ устунларига икки давлат байроқлари осилди, гилам қўйилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Бишкекда Қирғизистон-Озарбайжон дўстлик боғи тантанали равишда очилди.

Маросимда мамлакатлар президентлари Садир Жапаров ва Илҳом Алиев иштирок этди.
Қирғизистон раҳбари ўз ҳамкасби ва унинг жамоасига боғ қурилишида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва бу боғ бишкекликлар завқ билан ўтказадиган ҳақиқий дурдонасига айланишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Бишкек ва Боку биродарлашган шаҳарларга айланган.
Шунингдек, Қирғизистон-Озарбайжон тараққиёт жамғармасини тузиш бўйича келишув ҳам имзоланди.
Бундан ташқари Қирғизистонда Бишкекдаги 20-мактабга Озарбайжон миллий раҳбари Ҳайдар Алиев номи берилди. Маросимда икки давлат президентлари иштирок этди.


Садир Жапаров ва Илҳом Алиев залларни, синф хоналарини айланиб чиқди, шунингдек, нонушта пайтида болалар билан суҳбатлашди, бирга бўтқа еди.






