АсосийДУНË

Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар...

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди.

Бугун Бишкекда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг саммити бўлиб ўтади. Унда иттифоқнинг барча давлат раҳбарлари — Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумуот учун, бу Россия раҳбарининг Садир Жапаров давридаги илк ташрифидир. Аввалги ташриф 2019 йил ноябрь ойида Сооронбай Жеэнбеков даврида бўлган эди. Айни пайтдаги ташриф чоғида Владимир Путин шахсий Аурус лимузинида Қирғизистонни сайр қилди. 

Бошқа янгиликлар