Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турибди.
Бугун, 27 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.


Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди.



Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.





