1

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини кўриб чиқди

СПОРТ 20.03.2024, 17:37
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова маълумот берди. Бу ҳақда УзА матбуот хизмати хизмати хабар берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда спортни оммалаштириш, айниқса, бокс, гимнастика, футбол, шахмат ва кураш каби спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, республикамизнинг  барча ҳудудларида, ҳатто энг олис туманларида ҳам замонавий спорт инфратузилмалари барпо этилмоқда. Соҳадаги ижобий ишлар ва ютуқлар бирга коррупция ҳолатлари ҳам мавжудлиги айтилди. Бу эса спортчиларда, соҳага кириб келаётган ҳаваскорларда, қолаверса, миллионлаб томошабинларда спортга бўлган ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади.  

Аслида спорт тинчлик, халқла ўртасидаги дўстлик учун хизмат қилади,–деди С. Ортиқова. –Агар спортда коррупция бўладиган бўлса ана шу дўстлик ва тинчликка рахна солади. Шунингдек, спортдаги коррупция спорт федерациялари, клублари ва спортчиларнинг молиявий ҳолатига ҳамда давлатнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузига салбий таъсир кўрсатади.  

Шу боис, бугунги кунда соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига спортдаги коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган нормаларни киритиш, тегишли меъёр ҳамда қоидаларни қабул қилиш зарурати юзага келмоқда.  

Мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг айрим нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.  Яъни, спорт мусобақалар ииштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиши учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.  Бу спорт соҳасида коррупцияга нисбатан муросасиз  муносабатни шакллантиришга, барча учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга, қолаверса Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни кўтарилишига хизмат қилади.  

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда қабул қилинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1