АсосийDunyo

Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди

'Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди'ning rasmi

Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди.

Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирлар ўтказиш учун жалб қилиш тақиқланди. Тегишли топшириқ Вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров томонидан берилган. Бу ҳақда “Кактус.медиа” хабар берди.

Қарор Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги тадбирда болаларни юк машина уриб кетгани учун қабул қилинди. Ҳодиса 2 май куни кузатилганди, оқибатда 32 нафар бола жароҳатланган. Уларнинг аксарияти касалхонага ётқизилган.

10 нафар бола даволаниш учун махсус самолётда Бишкекка олиб келинган. Юк машина бошқарувида ҳайдовчи бўлмаган. Ҳолат юзасидан автомобиль ҳайдовчиси уй қамоғига олинган.  Йўл-транспорт ҳодисада оқибатида жиноят иши қўзғатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар