АсосийЖамият

"Қамчиқ" довонида "Equinox" тўлиқ ёниб кетди (видео)

Автомашина электр симларидаги қисқа тўқнашув сабаб бўлгани айтилмоқда.

'"Қамчиқ" довонида "Equinox" тўлиқ ёниб кетди (видео)'ning rasmi

"Қамчиқ" довонида "Equinox" русумли автомашина электр симларидаги қисқа тўқнашув туфайли келиб чиққан ёнғин оқибатида тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда "Қамчиқавтойўл" хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 24 июль куни соат 12:55 да Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлида Тошкент – Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Equinox" русумли автотранспорт воситасининг электр қисмидаги қисқа тўқнашув туфайли ёнғин содир бўлган.

Маълум қилинишича, ёнғин ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилган.

"Тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда", дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар