АсосийЖамият

Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

ҚҚСнинг бир қисмини республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади.

'Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади'ning rasmi

Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

  •  ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:
  • 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
  • 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
  • туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.

 2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.

 2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:51

    Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди

    Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси, Қорафалпоғистонда эса ҳокимият вакили пора билан қўлга тушди.

    'Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди

    У харидорлардан олдиндан маълум миқдорда пул олиб, пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

    'Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди

    Маълум бўлишича, Chevrolet Malibu русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи мегaфон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У мазкур ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган.

    'Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:00

    Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди

    Икки вилоятдан 4 киши ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

    Элчихона маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган.

    'Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18

    Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади

    Ўзгидромет 14 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.