Бош консулхона консуллик округига кирувчи ҳудудларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган юртдошларимизни ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги акция ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА .
Акция доирасида Урал давлат тиббиёт университети ётоқхоналарида истиқомат қилаётган 140 нафарга яқин ватандош талабаларга бир тоннадан ортиқ, шунингдек, Урал давлат тоғ-кон университети ётоқхоналарида истиқомат қилиб келаётган 130 нафар талабаларимиз учун 1200 килограмм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Мазкур инсонпарварлик ёрдами Бош консулхона ходимлари ва тадбиркор юртдошларимиз кўмагида шакллантирилди.