АсосийСиёсат

Ботир Зарипов, Хайрулло Бозоров ва Муротжон Азимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди

Бухоро, Фарғона ҳамда Қашқадарёда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Бухоро, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида Халқ депутатлари вилоят кенгашларининг еттинчи чақириқ биринчи сессиялари ўтказилди. 

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида 24-Хумдонак сайлов округидан сайланган депутат Жамол Ашуров халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

Сессияда Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида 44-Тошлоқ округидан сайланган депутат Холматжон Комилов халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси этиб сайланди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши қарорига мувофиқ Хайрулло Бозоров вилоят ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессиясида депутат Исмигул Хушмуродова Халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси этиб сайланди

Сессияда қабул қилинган қарор билан Муротжон Азимов номзоди вилоят ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 17:01

    Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

    Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 23.05.2026 15:02

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Давлат раҳбари Шанси провинциясидаги кўмир конида портлаш оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, уларга сабр-тоқат тилади.

    'Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 23.05.2026 12:36

    Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди

    Томонлар минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ сўнгги вазият ва ўзгаришларни муҳокама қилди.

    'Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 13:26

    Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”

    Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

    'Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 12:23

    Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.