1

Ёрингиз учун кимсиз: шифокорми, болами ёки дўст?

СУҒДИЁНА 03.01.2017, 17:11
Теглар: Оила, Эр-хотин, SUGDIYONA
Ёрингиз учун кимсиз: шифокорми, болами ёки дўст?

Шекспир ҳаётни театрга, инсонларни эса актёрларга қиёслаган эди. Агар ҳаёт чиндан ҳам театр бўлса, эр ва хотин ўртасидаги муносабатларда роллар қандай тақсимланади? Буни аниқлаш учун қуйидаги саволларимизга жавоб беринг.

1.Яқиндагина харид қилган севимли хонандангизнинг концерти ёзилган  дискни топа олмаяпсиз...

А) Охирги марта қачон ва қаерда кўрганингизни эслашга уринасиз.

Б) Турмуш ўртоғингиздан сўрайсиз.  

В) Қидирувни унинг буюмларидан бошлайсиз.   

Г) Таъбингиз хира бўлганини намойишкорона билдирасиз.  

Д) Жуфтингизнинг сарамжон эмаслигидан шикоят қиласиз.

2. Турмуш ўртоғингиз ишдан кеч келди, чарчагани, нимадандир хавотирда экани юз-кўзидан кўриниб турибди...

А) Унга қандай ёрдам бера олишингизни сўрайсиз.

Б) Сизга йўқ жойдан жаҳл қилиши яхши эхмаслигини айтасиз.

В) Қандай қилиб бўлмасин сўзлаб беришга мажбур қиласиз.

Г) Ширин сўзлар билан овутишга уринасиз.

Д) Қорнини тўйғазиб, тезроқ дам олишига имкон яратасиз.

3 . Телевизорда футбол намойиш этилаяпти...

А) Сизга этибор қаратмай телевизорга термулиб ўтирганидан асабийлашасиз.

Б) Бу нақадар бемаъни машғулот эканлигини таъкидлайсиз.

В) Бирга футбол томоша қиласизлар.

Г) Жилмаясиз. Ахир у ҳам дам олиши керакку.

Д) Кейинги сафар стадионда, жонли тарзда томоша қилиш таклифини киритасиз.

4. Дугоналарингиз гап орасида бироз тўлишганингизни қистириб ўтишганидан буён велотринажёр харид қилиш фикри тинчлик бермай қўйди. У эса қарши...

А) Биргаликда шуғулланишингиз мумкинлигини тушунтирасиз.  

Б) Норозилигининг сабабларини билишга қизиқасиз.

В) Мослама сизга сув ва ҳаводек зарур эканлигини таъкидлайсиз.

Г) Хавотир олмаслигини, велотринажёрни ўз пулингизга харид қилишинигизгни айтасиз.

Д) Зиқна эр учраганидан нолиб, сизни қўллаб қувватламаётгани учун аразлайсиз.

5. Ишдан чарчаб келиб, музлаткични очдингиз-у, донг қотдингиз. Ичи бўм-бўш...

А) Шу заҳотиёқ бозорга югурасиз.   

Б) Аввалроқ билмаганингиздан асабийлашасиз.

В) Музлатгични ким бўшатган бўлса ўша тўлдирсин.

Г) Дарҳол турмуш ўртоғингизга қўнғироқ қилиб, ишдан қайта туриб бозор-ўчар қилишини илтимос қиласиз.  

Д) Кечки овқатни кафеда тановул қилиш ёки меҳмонга боришни таклиф қиласиз.

6. Қайнэгачингиз қўнғироқ қилиб фарзандлари билан бир ҳафта меҳмон бўлажагини маълум қилди...

А) Анчадан бери болаларни сайлгоҳга олиб боришга баҳона тополмай тургандингиз. Имкон туғилганидан хурсандсиз.

Б) “Муҳим ташриф” олдидан яхшилаб тайёргарлик кўрасиз. Уй тозалаш, пишир-куйдир дегандек...

В) Энди турмуш ўртоғингиз бор эътибори ва маблағини уларга сарфлаши ҳақида ўйлайсиз.

Г) Бу хабардан хафа бўлмасангиз ҳам, ташрифнинг асл сабабини билишга қизиқасиз.

Д) Ортиқча уринишга ҳожат йўқ, рўзғорда борини меҳмонлар олдига қўясиз.

7. Ҳеч кутилмаганда турмуш ўртоғингизни бир ҳафтага хизмат сафарига жўнатишаяпти...

А) Энди рўзғор ташвиши сизнинг бўйнингизга юкланади...

Б) Ҳар куни қўнғироқ қилишга ваъда берганидан кейингина тинчланасиз.

В) Йўлда асқотиши мумкин бўлган олтинга тенг маслаҳатларингизни аямайсиз.

Г) Бир ҳафта ёлғиз қолишни ўйлаб  хафа бўласиз...

Д) Бу эркинлик дегани, дарров кийимларини жойлашга кўмаклашасиз.

8. Ёрингиз журналлардаги чиройли аёллар суратига маҳлиё бўлиб қолди...

А) Ўзингизни бесўнақай ҳис этасиз.

Б) Барини ҳазилга йўйиб, дидини танқид қиласиз.

В) Уларнинг нимасига маҳлиё бўлганини тушунишга ҳаракат қиласиз.

Г) Бу машғулоти яхшиликка олиб келмаслигидан огоҳлантирасиз.

Д) Бироз чалғиганидан сўнг суратдан халос бўлиш пайига тушасиз.  

Йўриқнома:

Қуйидаги жадвал ёрдамида балларингизни ҳисобланг.

 

1

2

3

4

5

6

7

8

А

4

4

1

4

2

4

1

0

Б

3

3

2

3

0

2

0

3

В

2

0

3

0

3

1

2

4

Г

0

2

0

2

1

0

3

2

Д

1

1

4

1

4

3

4

1

 

Жавоблар:

1-10 балл

Ёрингизнинг қизидексиз

Ўз қувончингизни атрофдагиларга улашишга устасиз. Хафа бўлганингизда эса доим ҳамдард топилади. Ёрингиз сизни ҳимоялаши, севиши ва ардоқлаши учун унинг қиз фарзанди ролини танлагансиз. Шу тариқа ғайришуурий тарзда болалигингиз имкон қадар узоқроқ давом этишига интилаяпсиз. Гоҳида ёрингизнинг арзимаган эътирози ҳам шахсиятингизга берилган зарбадек туюлади. Бундай хатти-ҳаракатингиз ички қўрқув, ожиз томонларнигизни кўрсатишдан ва хато қилишдан қўрқиш ҳисси билан боғлиқ. “Ёки мени севасиз, ёки катта кўча” қабилидаги фикрлашингиз ҳам яқин инсонингизни сиздан узоқлаштиради. Бундан ташқари умр йўлдошингиз сиз учун қарор қабул қилиш ва номингиздан гапириш ҳуқуқини бериб қўйгансиз. Бироқ бу роль муносабатларингизнинг ўсишига тўсқинлик қилишини ҳам инобатга олинг. Ўзингизга бўлган ишончни орттириш учун севимли машғулотингиз билан шуғулланинг.

10-20 балл

Шифокор ва беморсиз

Агар муносабатлардаги ролингиз шифокор ёки энагага қиёс бўлса, демак сиз ҳар қандай вазиятда ҳам ёрдамга шайсиз. Ҳаётнинг мураккабликларидан ёрингизни қарамоғингизга олган ҳолда ҳамоялашга интиласиз. Баъзида мушкул вазият бўлавермаса уни ўзингиз яратишга мойиллигингиз ҳам йўқ эмас. Бу эса турмуш ўртоғингизнинг эркинлигини бўғиши мумкин. “Шифококр”лар доим диққат марказида бўлишни, уларни қадрлаш ва эъзозлашларини истайдилар. Шу билан бирга муаммоли вазиятларда саволни тўғри қўйиш ва унга ақлли жавоб топиш ҳам сизга хос хусусият. Бироқ ўзингиз сирлилигингизча қолиб, бошқаларнинг сирини фош этиш одатингиз турмушда баъзи муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агарда “шифокор” ролига киришган экансиз жуфтингизни бемор образида бўлишга мажбурлашингиз ҳам бор гап. Шунинг учун у ёнингизда ўзини ноқулай ҳис эта бошлайди. Агар муносабатларни тўғри йўлга қўйишга интилсангиз, ҳис-туйғуларингизни яширмай изҳор этишни ўрганишингиз лозим.

20-32 балл

Турмуш ўртоғингиз билан дўстсиз

Борлиғи, туйғулари, фикрлари ва маоши билан ҳам бўлишишга тайёр инсонсиз. Муносабатларда бу ролингиз ёрингизни ҳам “мен” деб эмас, “биз” дея фикр юритишига ундайди. У ёнида қўллаб-қувватлашга тайёр инсон борлигига ишонади. Барча сирларингизни, кўнгилдаги сўзларни очиқ айтишга ҳаракат қиласиз. Бу ролини танлай туриб жуфтингизни ҳам шу ролга киришга ундайсиз. Ўзаро “дўст” жуфтликлар умумий мақсадлари бўлганидагина ўзларини турли соҳаларда намоён эта олишади. Бироқ ҳар кимнинг ҳам фақат ўзигагина тегишли сирлари бўлиши мумкинлигини ёддан чиқарманг.

Мафтуна тайёрлади. 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1