1

Диққат, бизда янги танлов!

СУҒДИЁНА 20.06.2019, 12:43
Диққат, бизда янги танлов!

Ов-син-лар-у-у-у-у,шунингдек,келинпошшалар, эшитмадим деманглар! Сиз ўзингизни моҳир пазанда деб, биласизми? Янги рецептлар асосида таом ва пишириқлар тайёрлашга устамисиз? Унда марҳамат, «Sug‘diyona»нинг «Ошхона батл» танловида иштирок этинг ва нималарга қодир эканингизни кўрсатинг. Шартлар жуда осон:

  • Ўзингизнинг энг зўр деб, билган рецептингизни «Маселко» маҳсулоти ёрдамида тайёрланг.
  • Тайёрлаш жараёнини уяли телефон аппарати ёрдамида қадамба-қадам расмга олинг.
  • Рецептга ном беринг. Расмларни +90 903-60-08 телеграм рақамига «Ошхона батл» танловига деб, юборинг.

Юборилган рецептлар оригиналлиги, кўриниши, креатив ёндашилганига кўра ҳомий томонидан баҳоланади ва «Маселко»нинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Юборилган фоторецептлар ҳар ҳафта газетанинг «Ёқимли иштаҳа» саҳифасида бериб борилади.

Танлов 27 июндан 27 июлгача давом этади.

Шошилинг, қимматбаҳо совғалар сизни кутмоқда!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1