АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

'Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади'ning rasmi

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

 “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида оила институтини янада мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш” юзасидан қарор лойиҳаси муҳокомага қўйилган бўлиб, келажакда ушбу концепцияда белгиланган вазифаларнинг амалий жиҳатлари ижобий натижаларга сабаб бўлади.  

Концепция 2 босқичда: 2021-2025 йиллар ва 2026-2030 йиллар давомида амалга оширилади.  

Биринчи босқичда (2021-2025 йиллар) оила институтини ривожлантиришдаги мавжуд салбий тенденцияларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади ва оилавий фаровонлик даражасини ошириш учун шарт-шароитлар яратилади. 2026 йил бошига қадар ижобий тенденцияларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш бўйича кейинги саъйи-ҳаракатларни ошириш учун ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий асослари шакллантирилади.  

Иккинчи босқичда (2026–2030 йиллар) оилавий фаровонлик ҳолатини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилади. Асосий урғу барча турдаги оилаларнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини кўтаришга, оилаларга хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантиришга, оилавий дам олиш, соғломлаштириш ва оила аъзоларининг соғлиғи янада яхшиланади.

 Шунингдек, ушбу лойиҳанинг 2 йилга мўлжалланган “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унда оилага йўналтирилган давлат сиёсати ва унинг мақсадларини амалга ошириш, хусусан аҳолининг эҳтиёжларини рўёбга чиқариш, камбағалликни қисқартириш, оила муаммоларига оид реал ҳолатни тадқиқ этиш, оилага ёрдам бериш механизмларини “Фаровон оила – фаровон махалла – фаровон жамият” ғояси асосида тадбиқ этиш, унинг натижадор ва самарали бўлишини таъминлаш ҳамда оилада эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, оиланинг иқтисодий барқарорлигига эришиш масалалалари муҳим масала сифатида эътибор берилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар