АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

'Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди'ning rasmi

 

Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.

Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила институтини мустаҳкамлаш мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Шунингдек, муддати ўтган (1 йилдан ошган) 13 минг 478та туғилганлик, 21 минг 219та никоҳ, 2 минг 163та ўлим гувоҳномаси расмийлаштирилиб, фуқароларга топширилган.

Маълум қилинишича, оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида республиканинг 96 та туман ва шаҳарларида «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» ташкил этилди. Бу ерда никоҳни расмийлаштириш учун келган ёшлар бир ойлик ўқув курслари асосида оилавий ҳаётга тайёрланади.

Ҳозирга қадар жами 12 минг 564 нафар йигит-қиз замонавий усуллар асосида ўқитилди. 

Шунингдек, Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик асосида 21 мингдан ортиқ ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштиришга эришилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар